November 29, 2019

“Ҳуқуқ билимдони” танлови ўтказилди.

2019 йил 27 ноябрь куни Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Гулистон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари билан “Ҳуқуқ билимдони” танлови ҳамда Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Гулистон Давлат университети Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим кафедраси мудири Ш.Кенжаев, Гулистон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия катта лейтенанти А.Жамолиддинов ва муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари иштирок этишди.