November 16, 2019
Сайлов-2019 тадбирлари давом этмоқда...
Самарқанд харбий прокуратураси томонидан Самарқанд гарнизонидаги харбий қисм билан ҳамкорликда, ҳарбий хизматчилар ўртасида Сайлов қонунчилигига оид қонунчилик тарғиботи тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирга Самарқанд Давлат Университети профессор ўқитувчилари таклиф этилиб, уларнинг маърузалари тингланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, 2019 йил 22 декабрда ўтказиладиган сайловда қатнашаётган сиёсий партияларнинг ҳаракат дастурлари тушунтириб ўтилди.