ПСИХОЛОГИЯ

Кўп нарсаларни тушунишга ёрдам берувчи психологик далиллар:

1. 16 дан 28 ёшгача бўлган оралиқда вужудга келган дўстлик одатда энг мустаҳкам ва давомий бўлади.

2. Аёлларни, паст ҳирилдоқ овозга эга эркаклар ўзига ром этади. Сабаби улар ўзига ишонган ва босиқ (агрессив эмасдек) бўлиб туйилади.

3. Ҳаётда кўп қийинчилик кўрган инсонлар, одатда яхши маслаҳатлар беришади.

4. Инсон интеллекти қанчалик юқори болса, у шунчалик тез ўйлайди ва ҳуснихати тушунарсиз бўлади.

5. Биринчи учрашувда нотаниш инсоннинг аслида қандай одам эканини,унинг официант (хизматчи)га бўлган муносабати, муомаласи орқали билиб олишингиз мумкин.

6. Айбдорлик ҳисси яхши ривожланган инсонлар, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини яхши фарқлашади.

7. Кам мулоқот қилувчи инсонлар шундай маҳоратга эгаки – ўзлари ҳақида кам сўзлашсаларда, лекин сиз уни худди яқиндан билиб олгандек таассуротни уйғотишга устадирлар.

8. Аёлларда оғриқ рецепторлари эркакларга нисбатан икки маротаба кўпроқ ва оғриққа чиқимлилик икки марта юқорироқдир.

9. Мусиқани юқори частоталарда тинглаганимизда, ўзимизни анча хотиржам, бахтли ва тинч- лангандек ҳис қиламиз.

10. Агар тунда фикр-хаёлларингиз уйқу бермаса, уларни бир варақ қоғозга ёзинг. Бундан бошингиз анча тиниқлашади ва сизни уйқуга тортишни бошлайди.

11. Хайрли тонг ва хайрли тун, ширин тушлар кўр деб билдирилган тилак смс лар, миядаги бахт ҳиссига жавоб берувчи қисмни фаоллаштиради.