December 20, 2019
Чирчиқда мурувват тадбири ўтказилди...
Чирчиқ харбий прокуратураси томонидан Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан назорат остидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда мурувват тадбири ўтказилди.
Тадбирда асосан боқувчисини йўқотган ота-она ва фарзандлар, ногирон фарзанди бор оилалардан ҳамда болалар шифохонасида оғир ҳасталик билан жонлантириш бўлимида даволанаётган бемор болажонларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга янги йил байрами арафасида турли хил совғалар улашилди.