July 26, 2019

Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш Қоидалари

Йўловчи ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юки ҳамда мусиқа асбобини, 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни, шунингдек қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни, аравачани (болалар, ногиронлар ва бошқаларнинг аравачаларини), майда боғдорчилик инвентари, болалар чаналарини ўзи билан бирга бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган багажни олиб юриш тарифга мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади.