Фарғона ва Термизда мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди...
Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги мажлислар залида Фарғона вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда 2019 йилнинг 12 ойи давомидаги жиноятчилик ва қонунийлик аҳволи, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, ДХХ Чегара қўшинлари "Шарқ" минтақавий штаби қўмондонлиги, Ҳарбий суд, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шунингдек, Фарғона вилоятида жойлашган барча ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари ҳамда уларнинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилишида ҳарбий қисм ва муассасаларда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳарбий хизматчиларни ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шу каби,Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси мажлислар залида ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда 2019 йил давомида Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни муҳофаза қилиш жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора тадбирлар белгиланди. Шу билан бирга йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қуроли Кучлари Олий Бош қўмондони Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда асосий жиҳатлар, мурожаатномада қабул қилиниши ва қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари, кодекслар, концепциялар, дастурлар ва стратегиялар ҳақида тушунчалар берилиб, мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда 2020 йилда ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди.