Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра мудофаа вазирлиги органлари
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасида,
1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида,
1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида,
1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида,
1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида,
129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — ҳарбий автомобиль инспекциясининг бошлиғи, катта инспектори Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидир.
Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда белгилаб қўядиган тартибда ҳарбий автомобиль инспекциясига юборилади.