July 22, 2019

Чет элга чиқиш паспорти

Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг чет элга чиқиши - чет элга чиқиш паспортини олиш орқали амалга оширилади.

Чет элга чиқиш паспортини олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

  • икки нусхада анкета сўровномани тўлдириш;
  • биометрик паспорт ёки 16 ёшга тўлмаган шахснинг туғилганлик гувоҳномаси ва унинг нусхасини тақдим этиш;
  • 35-45 мм ҳажмдаги иккита фотосурат;
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.
  • ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Чет элга чиқиш паспорти 10 иш кунида берилади.

Чет элга чиқиш биометрик паспорти муддатларда амал қилади

  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.