December 16, 2019

Навоийда пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатлари мавзусида тадбир ўтказилди...

Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Навоий вилоят Миллий гвардияси бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида жойлашган 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари ўртасида “Пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши, уларга белгиланган жавобгарлик ҳамда улардан фойдаланишнинг салбий оқибатлари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши, уларга белгиланган жавобгарлик ҳамда улардан фойдаланишнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунчалар берилиб, якунда уларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.