September 10, 2019

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳарбий машқларида шартли террорчиларни йўқ қилиш амалга оширилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари шартли террорчиларни йўқ қилиш бўйича қўшма машқлар ўтказадилар.

Қўшма машқлар 16-21 сентябрь кунлари Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» ҳарбий полигонида бўлиб ўтади.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги тезкор реакция билдириш кучлари, пиёда аскарлар, десантчилар ва авиация қўшни давлатда бўлиб ўтадиган ҳарбий машғулотларда қатнашишини маълум қилган.

Тожикистон мудофаа вазири матбуот хизмати бошлиғи Ориф Нозимиённинг айтишича, машғулотларда ҳарбий вертолётлар ҳам иштирок этади.

Режага кўра, ҳарбийлар «террорчилар гуруҳи»ни йўқ қилишлари керак. Шартли душманга қарши курашда ҳам қуруқликдаги қўшинлар, ҳам авиация иштирок этади. Тожикистон Мудофаа вазирлиги қўшни республикага қанча миқдорда ҳарбийлар жўнатилиши ҳақида аниқ маълумот бермаяпти, бироқ иккала томондан умумий иштирокчилар сони 200 нафар атрофида бўлиши мумкин.