March 2, 2020
Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳамда Зангиота туманида жойлашган ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ҳарбий қисм ташқарисидан ободонлаштириш учун ажратилган 5 гектар ер майдонига кўчат экиш акцияси ўтказилди. Кўчат экиш акциясида шу махаллада истиқомат қилувчи ёши улуғ отахонлар, маҳалла оқсоқоллари, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирок этишиб, ҳудуд текисланиб, 2000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шундан сўнг Зангиота тумани Хонобод кўчасида яшовчи иккинчи жахон уруши қатнашчиси 97 ёшли Эсонали Муйитдинов хонадонига ташриф буюрилиб, Эсонали ота билан дилдан суҳбат қурилиб, совғалар топширилди