January 13, 2020

Чирчиқда меҳнат ярмаркаси ўтказилди...

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар прокуратураси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва Чирчиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгарлар маркази"да ҳарбий хизматдан қайтган ёшларни ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таьминлаш мақсадида, "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка"си ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида 30 дан ортиқ корхона, ташкилот, муассасалар, тижорат банклари ҳамда харбий қисм ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 300 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида таклиф қилинган бўш иш ўринларига 100 дан ортиқ шахсларнинг мурожаатлар қайд қилиниб, уларга ўзларининг мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.