November 18, 2019

ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ЙЎЛИДА...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ёш ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини янада юксалтириш, чақирувга қадар ёшларни ҳарбий тайёргарлик бўйича билим савиясини ошириш мақсадида, вилоят Мудофаа ишлари ва Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Навоий вилояти, Навбаҳор туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида, туман ҳудудида жойлашган барча мактаблар учун ҳарбий ўқув қуроллари, тиббиёт анжомлари ва бошқа ўқув инвентарлари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан турли саҳна кўринишидаги чиқишлар қилинди, куй-қўшиқлар айтилиб, шеърлар ўқилди.