September 17, 2019

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган ягона тариф сеткаси тасдиқланди

16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 775-сонли қарори қабул қилинди.

Маълумки, 1 сентябрдан «энг кам иш ҳақи миқдори» тушунчаси бекор қилиниб, унинг ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори (223 000 сўм) жорий қилинган эди.

Юқоридаги жадвалда айни шу саволга жавоб топиш мумкин.

Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 22 та разряди бор. Ҳар бир разряднинг оклад иш ҳақи турлича бўлади. «Сиз ўзингизни окладингиз қанча бўлишини жадвал асосида ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун разряд рўпарасидаги коэффициентни 634 880 сўмга кўпайтирасиз», — дейилади хабарда.

Масалан, 7-разрядда ишлайдиган ходимларнинг оклад иш ҳақи — 1,505 х 634 880 = 95 5494.

Демак, 7-разряддаги ходимларнинг оклади — 955 минг 494 сўмни ташкил этади.