November 27, 2019
Сайлов қонунчилиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Республика Ҳарбий прокуратураси тизимидаги Нукус, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Чирчиқ ва Термиз ҳарбий прокуратуралари томонидан назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда 2019 йил 22 декабрь куни ўтказиладиган қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов муносабати билан сайлов олди тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови ҳамда сайлов қонунчилиги ва бу борада қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳамда янгиликлар ҳақида умумий тушунчалар берилди.