December 18, 2019

Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармасида "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" мавзусида тадбир ўтказилди...

Урганч харбий прокуратураси томонидан Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармасида муддатли ҳарбий хизматга чақируви мавсуми олдидан бир гуруҳ чақирилувчи ёшлар билан "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида чақирилувчиларга давлатимиз томонидан коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик асослари юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, тадбир якунида чақирилувчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.