December 26, 2019

Меҳнат ва китоб ярмаркалари ўтказилди...

Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Нукус гарнизонда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида СЧР ҳарбий хизматчиларини хизматни тугатганидан сўнг ишга жойлаштириш мақсадида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур ярмаркаларда СЧР ҳарбий хизматчилари иштирок этишиб, ўзларининг мутахассисликлари бўйича йўлланмалар ҳамда ўзлари учун зарур китоблар олишди.

Худди шу каби тадбир Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган "Ватанпарварлар боғи"да ҳам ташкил этилиб, унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, мактаб, коллеж ўқувчи ёшлари ҳамда уюшмаган аҳоли иштирок этишди. Тадбирда олий ўқув юртлари битирувчилари ва Қуролли Кучлар сафидан ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар учун меҳнат, тадбиркорлик ва ўқишга марҳамат каби ярмаркалари ташкил этилди. Мазкур ярмаркалар давомида мутахассислар томонидан иштирокчиларга керакли тавсия ва йўлланмалар берилди.