September 16, 2019

Андижондаги ҳарбий шаҳарча ҳудудида тикувчилик цехи ташкил этилди

Республика Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижроси юзасидан амалий тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ҳарбий шаҳарчаларда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг бири бўлган хотин-қизларнинг бандлигини ошириш мақсадида Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон вилояти ҳарбий-маъмурий сектори ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда 34241 ҳарбий қисмга қарашли 20-ёпиқ ҳарбий шаҳарча ҳудудида “Ал-Ҳаким” МЧЖ таркибида тикувчилик цехи ташкил этилди.

Мазкур тикувчилик цехида 150 кишилик иш ўрни яратилиб, маҳаллий аҳоли билан биргаликда 34241 ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг 31 нафар оила аъзолари доимий иш билан таъминланди.

Шу билан бирга, ҳозирда “Ал-Ҳаким” МЧЖ раҳбари И.Ураимов томонидан амалга оширилаётган ишларнинг амалий давоми сифатида шу ҳудуднинг ўзида яна 150 иш ўринли цех қурилиши ишлари амалга оширилмоқда.