Бухорода минтақавий ўқув машғулоти ўтказилди
Бухорода туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари билан минтақавий ўқув машғулоти ўтказилди.
2019 ййил 18 сентябрь куни Бухоро ҳарбий прокуратураси ходимларитомонидан Бухоро вилоят туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш хусусиятлари мавзусида амалий машғулот ўтказилиб, прокуратура томонидан ушбу ишларни кўриб чиқиш тартиби ҳақида тайёрланган Тавсиялар амалиётда фойдаланиш учун бўлимлар вакилига топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2019 йилдаги қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби ҳақида”ги Низом мазмуни ва моҳияти тушунтирилиб, олдинги таҳрирдаги низомдан фарқли жиҳатлар ҳақида маълумот берилди.