January 27, 2020

Чирчиқ ва Қаршида тарғибот тадбирлари ўтказилди...

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа вазирлигининг хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича мутахассислари, Қибрай туман "Оила" амалий-илмий маркази, туман адлия бўлими билан ҳамкорликда Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан "Оила муқаддас қўрғон" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оиласида соғлом мухитни шакллантиришда аёл ва эркакнинг роли, фарзанд тарбиясида эр ва хотиннинг мажбурияти, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари юзасидан тушунчалар берилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоблар беришди.

Шунингдек, Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва Қарши гарнизони ҳарбий автомобиль назорати ходимлари билан ҳамкорликда Қарши гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари билан “Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш - умр фойдаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 24.12.2015 йилдаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»ни мазмун ва моҳияти, унга амал қилиш, бу борадаги талаблар, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва йўл қоидаларига амал қилмасликнинг оқибатлари натижасида юз берган бахтсиз ходисалар юзасидан яққол мисоллар билан тушунчалар берилди.

Шу билан бирга, тадбирда ҳарбий хизматчиларга йўл харакати қоидаларига амал қилмаслик қандай аянчли ҳолатларга олиб келиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Қашқадарё вилоят ЙХХ бошқармаси томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш этилиб, уларга хизмат ва шахсий автомобилларни бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари кераклиги ҳақида етказилди. Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.