August 1, 2019
Меҳнат муносабатларида камситиш тақиқланади.
Барча фуқаролар меҳнат муносабатларида тенг ҳуқуқ ва имкониятга эга.
Ходимларнинг ишчанлик қобилияти ва меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган (жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги ва ҳ.к.) жиҳатларига қараб ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва б.) ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлаш камситиш деб ҳисобланмайди.