Иcроил ҳақида 10та қизиқарли факт...

Қадимийлик ва замонавийликни ўзида жамлаган Исроил давлати дунёни ўзига жалб этиб келади. Тараққиёти ва табиати, тиббиёти ва технологиялари билан бу кичик давлат жаҳонда мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бугун яҳудийлар давлатига оид 10 қизиқарли фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Энг қисқа метро Хайфа шаҳрида жойлашган. Унинг узунлиги бор-йўғи 1,8 км бўлиб, 4 та бекати бор.
2. Мамлакатни кўндалангига шарқдан ғарбга қараб 2 соатда кесиб ўтиш мумкин. Шимолдан жанубга қараб эса 9 кунча йўл босиш керак.
3. Исроилнинг соҳил билан чегара линияси атиги 273 км. Бу денгизи бор мамлакатлар орасидаги энг кичик кўрсаткичлардан. Шунга қарамасдан мамлакат тўрт денгизи билан ғурурланади: Қизил денгиз, Ўлик денгиз, Ўртаер денгизи ва Галилей денгизи.
4. Исроил демократик давлат ҳисобланади. Бироқ жаҳондаги конституцияси йўқ саноқли давлатлардан биридир.
5. Медузаларни ҳайдайдиган репеллент (ўткир исли модда) биринчи бўлиб Исроилда яратилган.
6. Исроилда қазилмалар вақтида салкам икки минг йиллик дарахт томири топилган. Уни тупроққа ўтқазилгач, 1800 йил муқаддам қуриган дарахт ўса бошлаган.
7. Исроилга президент бўлишни Алберт Эйнштейнга таклиф қилишган. Аммо олим рад қилган.
8. “Исроилнинг пойтахти?” деган саволга кўпчилик “Тель-Авив” деб жавоб беради. Аммо исроилликлар мамлакат пойтахтини Қуддус шаҳри деб ҳисоблайди. Бироқ у кўпгина давлатлар, жумладан, Ўзбекистон томонидан тан олинмаган. Бундан ташқари БМТ ҳам тан олмаган.
9. Исроилда хумус (нўхатнинг бир тури) таъмини берувчи музқаймоқ сотилади.
10. Барча яҳудийлар 18 дан 26 ёшигача Исроил ҳудудини 10 кун бепул айланиб чиқиш ҳуқуқига эгадир.