Нукус ҳарбий прокуратураси Шимолий-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда тадбир ўтказди.
Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан 2019 йил 12 сентябрь куни Шимолий-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида гарнизони ҳарбий хизматчи ва Қуролли Кучлар хизматчи аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тадбир давомида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда раислик этувчи Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Б.К.Худойбердиев сўзга чиқиб, Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва Қуролли Кучлар хизматчи аёлларга Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳиятини етказиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бунда энг аввало уларнинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклиги, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
Мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг ҳар бир мурожаати юзасидан Нукус ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси вакили, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор, Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, мактабгача таълим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Марказий банки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, Нукус шаҳар Халқ таълим бўлими, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари томонидан асослантирилган жавоблар берилди.
Ташкил этилган сайёр қабулда 287 нафар гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчи ва Қуролли Кучлар хизматчи аёллари иштирок этишиб, уларни қийнаётган бир қанча муаммоларнинг жойида ҳал қилинишига эришилди.
Тадбирни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.