March 31, 2020
Ҳарбий шаҳарчада дезинфекция ишлари ўтказилди.
Коронавирус пандемиясига қарши бугун барчамиз ҳамжиҳатликда кураш олиб бормоқдамиз. Шундай шароитда мамлакатимизда меҳр-мурувват ва саховат тадбирлари ҳам ҳар доимгидан кенг тус олган.
Бу, албатта, ушбу касалликни тезроқ ва талафотсиз бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Бундай хайрия тадбирлари жойларда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан ҳам мунтазам амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ва Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан мутахассислар жалб этилган ҳолда Яшнобод туманидаги ҳарбий шаҳарча ҳудуди, кўчалар, аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларнинг ички йўлаклари махсус воситалар билан дезинфекция қилинди