Қуролли Кучлар Академиясида тадбир...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар Академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси билан ҳамкорликда, Академия шахсий таркиби иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Э.Т.Салихов, қўмита аъзолари Т.П.Каримов, Н.М.Қутлимуратова ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия майори Ш.Ж.Ражабовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ҳамда мурожаатномада қабул қилиниши ва қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган қонунлар, кодекслар, концепциялар, дастурлар ва стратегиялар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтишди.
Тадбир якунида Академия ҳарбий хизматчилари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.