Қаршида ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти ва бошқа мутасадди ташкилот билан ҳамкорликда олий ҳарбий авиация билим юртида мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Қарши шаҳрида жойлашган 7, 32,43 ва 44 - сонли умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат туйғуларини юксалтириш, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, шижоатли ёшларни бирлаштириш мақсадида, уларга фаҳрийлар, билим юрти вакиллари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг-қамровчи ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилиб, ўқувчи ёшларга билим юртида таҳсил олаётган курсантларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари билан таништирилди.

Шунингдек, ташриф буюрган ўқувчи ёшларни билим юртида 3 кунлик ўқишга иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиб берилди.