April 30, 2020

Савдо ярмаркалари давом этмоқда...

Ҳарбий хизматчиларимиз оила аъзоларининг карантин тартибига тўлиқ риоя этишларини таъминлаш ва бу борада уларга яшаш хонадонидан узоққа бормасдан зарур харидларни амалга оширишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан савдо ярмаркалари давом эттирилмоқда.

Бугун мана шундай кўчма савдо ярмаркаси Фарғона ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлиги ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлигида Қўқон шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада ташкил этилди.

Ярмаркада санитария-эпидемиология осойишталик қоидаларига қатъий амал қилинишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ярмаркадан 20 дан ортиқ асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўрин олди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари уй шароитида бўш вақтларини янада мазмунли ўтказишлари учун бадиий адабиётлар, қизиқарли китоблар, шунингдек зарур ўқув қуроллари савдоси фаолият юритди.

Шаҳарча аҳолисини зарур дори-дармон, шахсий гигиена ва антисептик воситалари билан таъминлаш учун “Ижтимоий дорихона” хизмат кўрсатди.