Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда...
Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳалқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нукус туманида истиқомат қилаётган Қодирбой ота Нормановнинг холидан хабар олиш мақсадида яшаш хонадонига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ҳарбий хизматчилар томонидан Қодирбой ота Нормановни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги байрами билан табриклаб, унга эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Гулистон ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бошқармаси, Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Янгиер шаҳар ҳокимлиги, Янгиер шаҳар Нуронийлар жамғармаси, Янгиер шаҳар маданият бўлими ҳамда Янгиер шаҳар рус маданияти маркази жамоаси билан ҳамкорликда, Янгиер шаҳрида яшовчи Иккинчи жахон уруши қатнашчиси Семенов Алексей Ивановични хонадонига ташриф буюрилди. Ташриф давомида уруш фахрийси А.И.Семенов иккинчи жахон урушининг аянчли оқибатлари ва урушда бошидан кечирган оғир дамлари ҳақида сўзлаб берди.
Ташрифда А.И.Семеновга совғалар топширилиб, шифокорлар томонидан соғлиги текширилиб, керакли тиббий муолажалар қилинди.
Бундан ташқари, Тошкент харбий прокуратураси томонидан Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, Чиноз туман мудофаа ишлари бўлими, туман Нуронийлар уюшмаси ва туман оила маркази билан ҳамкорликда Улуғ ватан урушида қаҳрамонлик кўрсатган Чиноз туманида яшовчи Оруш ота Турғунов ва Йўлдош ота Норматовларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ҳарбий хизматчилар томонидан уларни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги байрами билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширилди.