Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида «Мен ҳам қутқарувчи бўламан» шиори остида мусобақа бўлиб ўтди...

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида «Мен ҳам қутқарувчи бўламан» шиори остида мусобақаси бўлиб ўтди.

Муросасиз беллашувлар натижасида «Қутқарувчилар» ва «Лочинлар» жамоалари бир хил балл билан иккинчи, «Темурийлар» жамоаси эса фаҳрли биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа қатнашувчиларини тақдирлаш ва табриклаш учун «Меҳрибонлик уйи»га ташриф буюрган Нукус ҳарбий прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси, уларнинг жамиятдаги роли ва фаоллиги, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашда ва оилада маънавий-аҳлоқий муҳитни шакллантиришга қаратилганлиги бежиз эмаслигига алоҳида тўхталиб, мусобақа қатнашувчиларига алоҳида диплом, биринчи ўринни эгаллаган жамоага кўчма «Кубок»ни топшириб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига эсдалик совғалар топширилди.