March 14, 2020

Соғлом оила - соғлом жамият

Тошкент ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида "Соғлом оила - соғлом жамият" шиори остида учрашув ўтказилди.
Унда оилада соғлом муҳитни барқарор сақлаш, ажримларнинг олдини олиш, оналик ва болалик муҳофазаси, хотин-қизларнинг бугунги кундаги жамиятимизда ва оилада тутган ўрни, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар ҳақида аниқ мисоллар билан маълумотлар ва тушунчалар берилди.

Тадбир очиқ ва қизғин руҳда ўтказилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.