“Эр йигитни - Эр йигит тарбиялайди”...
Қарши ҳарбий прокуратураси ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, Қашқадарё вилоят Ёшлар Иттифоқи, Нишон туман хокимлиги, туман ИИБ, туман Нуроний жамғармаси ва туман маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда, Нуристон гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида, Қашқадарё вилоятидаги профилактик ҳисобда турувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида “Эр йигитни - Эр йигит тарбиялайди" шиори остида
5 кунлик ўқув йиғини ташкил этилди.
Тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслари асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда ҳарбий техникалар билан яқиндан таништирилди.
Учрашувда, сўз олганлар томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда жумладан, ёш авлод тарбиялаш, уларни маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, кексаларнинг ёшлар тарбиясидаги ролини яна кучайтиришга асосий эътиборни қаратишди.
Шунингдек, ўқувчи ёшлар йиғилиш давомида ўзларини қизитирган саволларига батафсил жавоблар олишди. Мазкур йиғинда фаол қатнашган ёшлар муносиб тақдирланди.