March 12, 2020

Нукусда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашув...

Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Шимолий-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, Нукус гарнизони маънавият ва маърифат марказида Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари, аёл ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар хизматчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мутахассислар томонидан иштирокчиларга ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни шакллантириш, қайнона-келин ўртасидаги жанжалларга барҳам бериш, оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бунда келинларни қайнона билан ҳаёт кечиришда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини химоя қилишда ёрдам кўрсатиш лозимлиги ҳақида тушунтириб ўтилиб, якунда уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.