May 21, 2020

Тадбирлар давом этмоқда...

Юртимизнинг "Сариқ" ва "Қизил" ҳудудларидаги карантин объектларида хизмат олиб бораётган ҳарбийларимиз фаолияти ва уларга яратилган шароитлар ҳарбий прокуратура органлари томонидан мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган ҳарбий прокуратураси ходимлари вилоятдаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шароитларни ўрганишди.

Шунингдек, Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан вилоятдаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбий хизматчиларнинг фаолияти ўрганилди.

Юқоридаги каби тадбирлар Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидани ҳам мунтазам олиб борилмоқда.

Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳридаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбийларимиз тунги вақтдаги фаолияти билан танишилди.