Бухорода “Аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди...

Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Бухоро гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида Захирридин Мухаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Аждодларимизга муносиб ворис бўлайлик” мавзусида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирга Бухоро вилоят тарғибот маркази мутахассислари, Бухоро вилоят мусиқа ва санъат мактаби, Қоракўл туманидаги математикага ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ташриф буюрди. Тадбирда буюк сиймолар ва давлат арбоблари А.Навоий ҳамда З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, илм фан, санъат ва адабиёт ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари, ёш авлод учун қолдирган асарлари ҳамда илмий-маданий мерослари, давлат арбоби сифатида амалга оширган ишлари ҳақида маърузалар қилиниб, Бухоро вилоят мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва мусиқали чиқишлар қилинди ва буюк адибларнинг ғазаллари ва шеърлари айтилиб, куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир якунида устозларга ҳамда фаол иштирок этган ўқувчи ёшларга фахрий ёрлиқлар ва китоблар тўплами тантанали тарзда топширилди.