Карантин объектларидаги ҳарбийлар фаолияти ўрганилмоқда...
Республикамиз ҳудудидаги карантин объектларида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитлар ҳарбий прокуратура органлари томонидан ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.
Бухоро ҳарбий прокуратураси ходимлари вилоятдаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбийлар фаолияти ва уларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Шунингдек, Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари ҳам ўз ҳудудидаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат олиб боришларини ўрганишди.
Юқоридаги каби тадбирлар Наманган ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидани ҳам мунтазам олиб борилмоқда.
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Чирчиқ шаҳридаги уй шароитида карантинда бўлган фуқароларимиз муҳофазасини таъминлаётган ҳарбийлар фаолияти ўрганилди.