February 15, 2020

"Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларни бирида ҳарбий хизматчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар юзасидан тадбир ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий шаҳарчада жойлашган 12-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишилиб, муассасада ходималари билан суҳбат ўтказилди.

Шу билан бирга, Нукус ҳарбий госпиталида даволанаётган бемор ҳарбий хизматчилар ҳолидан хабар олиниб, у ердаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, ҳарбий госпитал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.