ДОНОЛАР БИСОТИДАН...
Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
***
Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
***
Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
***
Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳар қандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради.
***
Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, фақат у тўғри берилса бас.
***
Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.
***
Тинглаш ва сукут сақлаш сизни донишмандликка етаклайди. Сукут – донишмандликнинг бошланиши.
***
Булут эътиқодсиз бўлганидан, шамол уни ҳоҳлаган томонига олиб кетади.
***
Жонзотларни ўлдиришдан сақланинг. Чунки одам ўлдириш жониворларни ўлдиришдан бошланган.
***
Ўтган кун хақидаги: "Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”
***
Ақл кириши учун ақл тиши чиқишини кутиб ўтириш шарт эмас.