February 21, 2020

Сурхондарёда сайёр қабул ва китобхонлик ярмаркаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Термиз ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида бевосита мулоқот ва сайёр шахсий қабул ўтказилди. Тадбирда Жарқўрғон тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси, Жанубий оператив йўналиши қўмондонлиги, туман соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Жарқўрғон тумани Халқ таълими, Термиз ҳарбий госпитали, Термиз ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми, Сурхондарё вилояти аҳолини бандликка кўмаклашиши маркази ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида китобхонлик ярмаркаси ўтказилди. Мазкур китобхонлик ярмаркасида ҳарбий хизматчилар томонидан ўзлари учун бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлардан харид қилинди.