May 8, 2020

Ўтганлар хотираси мангу барҳаёт

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ҳамда Бухоро ҳарбий прокуратураси ходимлари марҳум ҳарбий прокуратура фахрийси Фахриддин Бакоевнинг Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган оила аъзолари хонадонига ташриф буюришди.

Ташриф давомида Фахриддин Бакоевнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, у кишининг хизматдаги ва ҳаётдаги қизиқарли ҳамда ибратли хотиралари ёдга олинди.

Зеро, ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларни эса доимо қадрлаш муқаддас бурчимиз. Шу билан бирга, хизмат даврида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эслаб, оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиш ҳам фарз, ҳам қарз. Шу нуқтаи назардан ҳарбий прокуратура органларининг марҳум фахрийлари хотираси мудом ёдимизда ва уларнинг оила аъзолари ҳамиша эътиборимиздадир.