July 25, 2019
Боғчада овқатланишни ташкил этиш
Боғчада овқатланишни ташкил этиш ушбу муассаса зиммасига юклатилади ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда кунлик овқатлар – нонушта, иккинчи нонушта, тушлик ва кечки овқат бўлади.
Бунда боғчада:
- тарбияланувчилар учун ўн кунлик тахминий таомномалар олдиндан тузилади;
- таомнома кейинги иш куни учун соат 16.00 га қадар ҳамшира томонидан боғча ошпази ва омборчи иштирокида тузилади;
- таомнома асосида кейинги кун учун озиқ-овқат маҳсулотлари омборчи томонидан ҳамшира ёки навбатчи тарбиячи иштирокида иш куни тамом бўлгунига қадар ошхонага берилади;
- таомнома санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида тўғри тузилганлиги ҳамшира ва боғча раҳбари томонидан имзо билан тасдиқланади;
- таомноманинг битта нусхаси ҳамширага, иккинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади;
- кунлик тайёрланадиган таом турлари ва бир тарбияланувчи учун таом миқдори махсус овқат тарқатиш жойига ёзиб қўйилади;
- тарбияланувчилар учун таомлар овқатланиш технологияси қоидаларига амал қилган ҳолда тайёрланади, сақланади ва тарқатилади;
- таомнома озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кетма-кетликда ёзиш орқали шакллантирилади, бунда озиқ-овқат маҳсулотлари турлари нон билан бошланиб, туз билан тугатилади.