Меҳр-мурувват ва эзгулик улашиб...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисм билан ҳамкорликда кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан Бухоро шаҳрида жойлашган меҳрибонлик уйига ташриф буюрилиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбири давомида табрик сўзлари тингланиб, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек, тадбирда болажонларга байрам совғалари тарқатилиб, болаларга бир олам қувонч, хурсандчилик ва меҳр улашилди.
Шу каби тадбир Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам ташкил этилиб, ҳарбий прокуратура ходимлари Янги йил байрами муносабати билан Жиззах шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигига қарашли 32-сонли махсус мактаб интернатига ташриф буюриб, ушбу мактаб ўқувчиларига керакли бўлган ўқув қуроллари ва дарсликлар совға қилинди.