November 14, 2019
Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз...
2019 йил 13 ноябрь куни Жиззах ҳарбий прокуратураси ташуббуси билан Жиззах шаҳар "Хўжа Нуриддин Хожи" жоъме масжиди имом хатиби Мусаев Абдумутолиб иштирокида Жиззах вилояти Мудофаа ишлари бошқармасига қарашли чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлар бўйича тайерлаш мактаби тингловчилари иштирокида "Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ёшларга диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатлари ва бунга барча биргаликда курашиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.