КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ...
2019 йил 15 ноябрь куни Гулистон ҳарбий прокуратураси Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг туман-шаҳар бўлимлари ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчилари билан “Коррупцияга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси С.Элмуратов, Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник И.Нормирзаев, Гулистон ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси адлия катта лейтенанти А.Жамолиддинов ва Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳамда унинг туман-шаҳар бўлимлари ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчилари иштирок этди.
Тадбир давомида коррупция ва унинг аянчли оқибатлари иштирокчиларга мисоллар орқали тўлиқ тушунтирилди.
Бу каби тадбир Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 21-сонли умумтаьлим мактабида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари иштирокида ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари орасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган.