January 22, 2020

Наманганда "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди...

Наманган ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Наманган гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари ва ИИВ қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ҳамда Наманган шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этди. Тадбирда ўқувчи ёшларга Қуролли Кучларимизда мавжуд бўлган қурол-аслаҳалар ва ҳарбий кийимлар намойиш этилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.