Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ходимларининг маоши ошади
“Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-5789-сон, 27.08.2019 й.) қабул қилинди.
✅ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
👉 раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;
👉 мазкур марказларида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланади;
👉 машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантирилади;
👉 пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мазкур курсларда масофавий шаклда таълим олиши мумкин;
👉 марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.