Ёнғинга қарши кураш тадбирлари...
2019 йил 15 ноябрь куни Фарғона ҳарбий прокуратураси ва Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги 27-умумтаълим мактаби ва 24-мактабгача таълим муассасасида "Ис-газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш" мавзусида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ИИБ ва шаҳар газдан фойдаланиш бўлимининг мутахассислари иштирок этиб, ўқувчиларга ёнғинга қарши қўлланиладиган техника ва ускуналарини намойиш этишди. Тадбирга 650 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар жалб қилинди.
Бу каби тадбир Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 15 ноябрь куни Нукус шаҳар “Ватанпарвар” маҳалласида жойлашган 44-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирокида ўтказилиб, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин чиққан вақтда қандай ҳаракатланиш тартиблари кўргазмали тартибда тушунтирилди.
Шунингдек, 2019 йил 15 ноябрь куни Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида жойлашган ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан Фавқулотда ҳолатлар ва техноген вазиятлар юз берган вақтда ҳарбий хизматчиларни оилаларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни ҳаракатланиши борасида тарғибот тадбирлари ва ўқув амалий машғулот ўтказилди.