December 5, 2019

Термизда "Одам савдоси"га қарши кураш...

2019 йил 3 декабрь куни Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Термиз Давлат университети талабалари ўртасида “Одам савдосига қарши курашиш ва ушбу жиноятларни олдини олиш ҳамда талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида талабаларга Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда ҳозирги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунчалар берилиб, тадбир сўнгида уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.