Жиззах гарнизонида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий - маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898-сонли Қарори ҳамда 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида кенг омма учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Жиззах вилояти Таэквондо федерациясининг “ITF” йўналиши ёш спортчилари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус-муҳандислик қурилиш батальонининг муддатли ҳарбий хизматчилари, вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, “Ёш қутқарувчи”, “Ёш ўт ўчирувчи” кўнгиллилар клублари аъзолари қатнашиб, ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан иштирок этдилар.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларда фуқароларни қутқаришга мўлжалланган махсус-техника, асбоб-анжомлар ва замонавий қурол-аслаҳалар кенг омма эътиборига намойиш этилди.

Мазкур тадбир Жиззах вилоят телевиденияси орқали намойиш этилди.