December 24, 2019
Бухоро гарнизонида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида мини-футбол бўйича мусобақага старт берилди...
Бухоро гарнизонида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсида мини-футбол бўйича мусобақага старт берилди. Мазкур спорт мусобақасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги вакиллари ва гарнизондаги ҳарбий қисмлар фаоллари билан бирга Бухоро ҳарбий прокурори адлия полковниги У.М.Абдирахимов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини спорт байрами билан табриклаб, уларга омадлар тилади. Мусобақа 2019 йилнинг 28 декабрь кунига қадар давом этади.