ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЯГОНА НАВБАТЧИ-ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Тошкент шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (688-сон, 19.08.2019 й.)
Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шахар” жамоат тартибига кўмаклашиши маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.
✅ Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади: ⬇️
👉 вазиятларни бошқариш ягона маркази;
👉 Маълумотларни қайта ишлаш маркази;
👉 фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);
👉 давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини “Хавфсиз шаҳар” тизимига мажбурий интеграциялаш;
👉 йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.